Арбитраж гуруҳлари ташкил этилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Агроинспекция, Ўзбекистон фермерлари кенгашининг қўшма қарори билан Республика, ҳудудий ва мобил арбитраж гуруҳлари ташкил этилди. Асосий вазифалари:
- пахта ҳосилини қабул қилиш жараёнида пахтанинг миқдори, сифати, нави, ифлослиги ва намлик кўрсаткичларининг амалдаги тартиб ва талаблар асосида аниқланишига эътибор қаратиш.
- пахта топшириш жараёнида белгиланган тартибда тортилиши, ўлчов воситасининг қиёсловдан ўтганлиги ва яроқлилигига ишонч ҳосил қилиш.
- пахтанинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш жараёнида фермер хўжалиги ва қабул қилувчи томон ўртасида келишмовчилик ёки низоли ҳолат юзага келган тақдирда, масала юзасидан қайта синов ўтказилишини талаб қилиш.
👉 ҳар бир пахта қабул қилиш масканида Мобил арбитраж гуруҳининг таркиби, алоқа телефонлари ҳамда Ҳудудий ишчи гуруҳининг телефон рақами кўринадиган жойга жойлаштирилади. Низоли ҳолатлар ҳақида Арбитраж гуруҳларига хабар беринг.
✍️ admin
