Ўзбекистон фермерлари кенгаши
Ўзбекистон фермерлари Кенгаши томонидан 2025 йилда
амалга оширилган ишлар
Биринчидан, Фермерлар манфаатларини кўзлаб судларга 1 трилион 232 млрд сўмлик 5 176 та даъво аризалари киритилди.
Шундан, 4 035 таси қаноатлантирилиб, 641,3 млрд сўмни ундириш бўйича судларнинг қарорлари қабул қилинди. (2 201 та фермер хўжалигининг 304,8 млрд сўм маблағ ундириб берилди).
Қарздор ташкилот ва корхоналарга 10 484 та фермер хўжаликларининг ҳақларини ундириб бериш бўйича 1 трилион 409 млрд сўмлик талабномалар киритилди.
Шундан 5 384 таси қаноатлантирилиб, 589,3 млрд сўм маблағ фермер хўжаликлари ҳисобига ихтиёрий тарзда ундириб берилди.
Фермер хўжаликларининг 687 та бошқа ҳуқуқий масалалардаги мурожаатлари ижобий ҳал этилиб, уларга 92,8 млрд сўм маблағлари ундириб берилди.
Иккинчидан, ҳисобот даврида 21,5 минг фермер хўжаликларининг фаолияти кўп тармоқлик асосида йўлга қўйилди.
“Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида фермер хўжаликларининг дала четларида иҳота дарахтзорларни барпо қилиш учун 24 млн 858 мингта (110%) мевали ва манзарали кўчатлар экилди. Фермер хўжаликларининг 200 минг 902 гектар боғ – ток қатор ораларига сабзавот, полиз ва картошка экинлари экилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида 2 180 та фермер хўжаликларининг ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилган ҳамда лазерли ер текислагич техникалари хариди учун “Agrosubsidiya” АТ орқали 651 млрд 915 млн сўм миқдорида субсидия ажратиш бўйича Кенгаш томонидан ижобий хулосалар берилди.
“Agrosubsidiya” АТ платформаси орқали фермер хўжаликларининг муддати кечиккан 9769 та субсидиялар хужжатларидаги камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга мурожаатлар юборилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Учинчидан, Тасдиқланган дастурларга асосан Тошкент вилоятида кластер ва фермер хўжаликлари хисобидаги 20 минг км (132 фоиз) ички суғориш тармоқлари бетонлаштирилди.
Фермер хўжаликларининг балансидаги 380 та сув насосларини энергия тежамкорига алмаштириш бўйича манзилли дастурлар тасдиқланиб, ҳисобот даврида 287 тасига далолатномалар тузилди ва насос агрегатлари муқобил, энергия тежамкорига алмаштирилди.
Тўртинчидан, “Хоразм тажрибаси”асосида ҳар йили 8 500 та фермер хўжалигини сув насосларидан фойдаланишда электр тежамкорликка эришиш белгиланган бўлиб, ҳисобот дарида 7 498 та фермер хўжаликларини рўйхати шакллантирилди, улардан 4 518 тасининг насос агрегатлари энергия тежамкорига алмаштирилди.
Бешинчидан, 351 та фермер хўжаликларининг (16,8 мингга), 231 та деҳқон хўжаликларининг (2,3 мингга) ва 579 та томорқа ер эгаларининг (47 га) “Мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиётни (ГАЕП) жорий этилиб, натижалари бўйича мониторинг йўлга қўйилди.
Олтинчидан, Фермер хўжаликларида инновацион усулда маҳсулот етиштириш, сув тежовчи ускуналардан кенг фойдаланиш йўналишларида 100 та инновацион лойиҳалар шакллантирилиб, “Янгийўл миллий маркази"да 665 нафар вилоят ва туман мутахассисларини билим ва кўникмаларини оширилди.
Шунингдек, Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган техникумида 600 нафар фермерларни қисқа муддатли курсларда билим ва кўникмалари оширилди.
Еттинчидан, 2025 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Жамғарма томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий жиҳатдан қўллаб -қувватлаш учун жами 74 млрд. сўм пул маблағлари ажратилди.
Саккизинчидан, Кенгашнинг расмий саҳифаларида жами: 2 047 та медиа пост жойлаштирилиб, веб-сайт ва ижтимоий тармоқлар - telegram facebook, YouTube ва Instagramда такрорланган.
Шундан, “Ўзбекистон 24”да 223 та, “Маҳалла”, “ZO’RTV” ва бошқа марказий телеканалларда 61 та, маҳаллий телеканалларда 506 та, марказий ва ҳудудий ахборот тарқатувчи воситаларида 1 257 та чиқишлар ташкил этилди.
Тўққизинчидан, edo.ijro.uz тизими орқали 1 090 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари, ҳудудларга қилган ташрифларидаги йиғилиш баёнлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси Раёсат йиғилиши баёнлари, Бош вазир ўтказган йиғилиш баёнлари ва кўрсатмаларида кенгашга рўйхатга олиниб, барчаси қонунчиликда белгиланган тартибда ижрога қаратилди ва тегишли тартибда жавоблар берилди.
Ўнинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17-январдаги ПҚ-12-сонли қарорга асосан 2025 йилнинг 9 ойида 1 млн 127 минг нафар, шундан, 442 минг нафар хотин-қизлар бандлигини таъминлаш белгиланган.
Амалга оширилган ишлар натижасида 2025 йил 30 сентябрь ҳолатига жами 1 млн 154 минг нафар (режага нисбатан 102,4 фоиз) фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар платформада ўз тасдиғини топди.
Шунингдек, 700,6 минг нафар хотин - қизларнинг (режага нисбатан 158,4 фоиз) ҳам Камбағалликни қисқартириш ва бандлиги вазирлигининг “yangiish.mehnat.uz” платформасида бандлиги таҳсдиқланган.
